Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:34

Ҳуқуқшунослар меҳнат муҳожирлари саволларига жавоб берди!


2 декабрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да эфирга узатилган OzodJavobнинг жонли мулоқотида ҳуқуқшунослар меҳнат муҳожирларининг Россияда ишлаш, яшаш тартиб-қоидалари, ҳужжатлар борасидаги саволларига OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жавоб берди.

Россияга ишлашга бориб, қонун-қоидани билмасдан қийин вазият тушган, ўз ҳуқуқларидан бехабарлиги боис боши - берк кўчаларга кириб қолган ёки бегона юртда бирор мушкулотга дуч келиб боши қотган ўзбекистонлик муҳожирлардан OzodJavobга деярли ҳар куни ўнлаб мурожаатлар бўлади.
Ушбу мурожаатларни инобатга олиб ҳуқуқшунослар ёрдамида жонли дастур орқали меҳнат муҳожирларини қийнаётган саволларга жавоб излашга қарор қилдик.

Дастуримиз меҳмонлари- Москвада фаолият кўрсатаётган ҳуқуқий маслаҳатчи Раъно Иброҳимова ва юрист, “Ватандош” Ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов.
Ўз фаолиятлари давомида айнан меҳнат муҳожирлари билан ишлайдиган бу ҳуқуқшунослардан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дастур давомида саволларингизни бера олмаган бўлсангиз ҳуқуқшуносларнинг ўзлари билан шахсан боғланишингиз мумкин:
Москвада фаолият кўрсатаётган ҳуқуқий маслаҳатчи Раъно Иброҳимова билан боғланиш телефон рақами: +79099017077
Юрист, Москвадаги “Ватандош” Ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовнинг телефон рақами: + 79265201200
XS
SM
MD
LG