Линклар

Украина полицияси Киевнинг Мустақилллик майдонига йиғилган юзлаб намойишчини тарқатиб юборди.

Ҳуқуқ фаоллари айрим намойишчилар калтакланганини айтишмоқда. Шунингдек, полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган.

Бир кун аввал Украина президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи билан ассоциацияга киришиш тўғрисидаги битимни имзолашдан бош тортган эди.

Сўнгги бир ҳафта давомида евроинтеграция тарафдорларининг норозилик чиқишларига саҳна бўлган Киевнинг Мустақиллик майдонини ҳозир Украинанинг махсус кучлари бўлинмаси қўриқламоқда.
XS
SM
MD
LG