Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 29 ноябр куни Тошкентдаги Оқ сарой қароргоҳида Россия бош вазири Дмитрий Медведевни қабул қилди.

Медведев Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукумат бошлиқлари йиғинида қатнашиш учун Ўзбекистон пойтахтига келган эди.

– Россия биз учун стратегик ҳамкордир ва шудай бўлиб қолади, -деди Каримов учрашув чоғида.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон аъзодир.

Россия мазкур ташкилотдаги иштироки доирасида Марказий Осиё минтақасида ўз геосиёсий ва ҳарбий устунлигини сақлаб қолишга уриниб келади.
XS
SM
MD
LG