Линклар

logo-print

Хитой Қамчиқ довонидан ўтувчи темир йўл учун 350 млн. доллар ажратади


Жума куни Тошкентда ШХТ ҳукумат бошлиқлари йиғинида Хитой Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғлайдиган темир йўл тунели қурилиши учун 350 миллион АҚШ долларлик маблағ ажратишини маълум қилди.

Қамчиқ довонидан ўтувчи ушбу 20 километрлик ер ости темир йўли Хитой ширкатлари кўмагида барпо этилмоқда ва 2016 йилда ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур лойиҳага 1,9 миллиард доллар миқдорида маблағ сарфланиши тахмин этилмоқда.

Харажатларни қолган қисмини халқаро жамғармалар ва Ўзбекистон ҳисобидан молияланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 2010 йил 1 январидан бошлаб тижорат юкларини Фарғона водийсига ташишда Тожикистон орқали ўтадиган темир йўл хизматидан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Ўша йил 1 февралидан эса Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан ўтадиган Андижон-Бухоро йўловчи поезди қатнови ҳам тўхтатилганди.
XS
SM
MD
LG