Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:03

Украина мухолифати ҳукуматни истеъфо беришга чақирди


Киевда намойишчиларга куч қўлланиши ортидан Украина мухолифати ҳукуматни истеъфо беришга ва зудликда парламент ҳамда президентлик сайлови ўтказишга чақирди.

Хабарларга кўра, бугун Мустақиллик майдонида полиция намойишчиларни калтаклаган, ўнлаб одам буни оқибатида жароҳат олган.

Айни пайтда Киевнинг Михайловск черкови қаршисида тўрт минг одам норозилик акциясини давом эттирмоқда.

Бир кун аввал Украина президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи билан ассосциацияга кириши тўғрисидаги битимни имзолашдан бош тортган эди.

Сўнгги бир ҳафта давомида евроинтеграция тарафдорларининг норозилик чиқишларига саҳна бўлган Киевнинг Мустақиллик майдонини ҳозир Украинанинг махсус кучлари бўлинмаси назорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG