Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:49

Украина мухолифати Киевда йирик норозилик намойишига тараддуд кўрмоқда


Киевнинг Мустақиллик майдонида полиция намойишчиларга қарши куч қўллаганидан ғазабланган украиналиклар бугун йирик норозилик акциясига тараддуд кўрмоқда.

Намойиш Киевдаги Тарас Шевченко боғида бошланиб, Мустақиллик майдонига юриш билан давом этиши кутиляпти.

Ҳозирда Украинанинг бошқа шаҳарларидан ҳам намойишчилар Киевга ёприлмоқда.

Мухолифатдаги "Удар" ҳаракати лидери Виталий Кличконинг айтишича, Львовдан ўн минг киши Киевга қараб йўл олган.

"Батькавшини" партияси етакчиси Арсений Яценюк норозилар Тарас Шевченко боғидан Мустақиллик майдонига юриш қилишларини айтди.

Киевда намойишчиларга куч қўлланиши ортидан украин мухолифати ҳукуматни истеъфо беришга ва зудликда парламент ҳамда президентлик сайлови ўтказишга чақирди.

Шанба куни Мустақиллик майдонида полиция намойишчиларни калтаклаган, ўнлаб одам буни оқибатида жароҳат олган эди.
XS
SM
MD
LG