Линклар

Хорватияда бир жинсли никоҳни тақиқлаш бўйича референдум ўтказилмоқда


Хорватияда бир жинс вакилларининг никоҳдан ўтишини тақиқлаш масаласи умумхалқ мухокамасига қўйилди.

Агар буни халқ бугунги референдумда маъқулласа Хорватияда бир жинсли никоҳ ноқонуний деб эълон қилинади.

Аввалроқ, Хорватия католик черкови ушбу ташаббусни олқишлаган эди.

Айни пайтда, пойтахт Загребда минглаб намойишчи ва гей ҳуқуқлари ҳимоячилари аҳолини референдумда овоз бермасликка чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG