Линклар

Дунё мамлакатларида Орттирилган иммун танқислиги синдроми - ОИТСга қарши кураш кунида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё аҳлини ушбу касаллик хавфидан огоҳ бўлишга чақирмоқда.

Ташкилот “ОИТВга чалинган беморлар, ОИТВни юқтирганларнинг дискриминация қилиниши ҳамда ушбу касалликдан нобуд бўлиш холатларини нолга туширайлик”, шиори остида кампания бошлади.

Дунё бўйича 30 миллиондан ортиқ киши ОИТС касаллигига йўлиққан. Ҳар йили ушбу касаллик бир ярим миллиондан кўпроқ одамнинг ёстиғини қуритади.

Ўзбекистонда ОИТВни юқтирган уч мингдан зиёд бемор қайд этилган. Четга чиқиб ишлаб қайтаётган меҳнат муҳожирлари орасида ушбу касаллик кўпайгани кузатилади.
XS
SM
MD
LG