Линклар

Киев суди шаҳарнинг Мустақллик майдонида оммавий намойишлар ўтказишни жорий йилнинг 1 декабридан келаси йилнинг 7 январигача тақиқлади.

Суд қарорида айтилишича, майдондаги ҳар қандай оммавий тадбир у ерда олиб борилаётган янги йил байрамига тайёргарлик ишларига халақит қилиши мумкин.

Шаҳар маъмурияти бугун майдонга арча ўрнатмоқда.

Киев судининг қарори Мустақиллик майдонида йирик намойиш ўтказишга тараддуд кўраётган мухолифатчилар режасига қандай таъсир қилиши маълум эмас.

Намойишчилар Киевдаги Тарас Шевченко боғида тўпланиб, Мустақиллик майдони томон юриш қилишини режалаётган эди.

Мухолифатдаги Удар ҳаракати лидери Виталий Кличконинг айтишича, Львовдан ўн минг киши Киевга қараб йўл олган.
XS
SM
MD
LG