Линклар

logo-print
Киевда намойишчилар тақиққа қарамай Мустақиллик майдонига ёриб киришди.

Тарас Шевченко боғидан юриш қилган минглаб намойишчи қўйилган темир тўсинларни четга суриб, Мустақиллик майдонига киришди.

Аввалроқ Киев суди 1 декабрдан келаси йилнинг 7 январигача мазкур майдонда оммавий намойишларни ўтказмаслик ҳақида қарор чиқарган эди.

Маҳкама янги йил тадбирларига халақит қилмаслик учун шундай тақиқ жорий қилинганини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG