Линклар

Намойишчилар Киевдаги шаҳар ҳокимияти биносига бостириб киришди


Киевда намойишчилар шаҳар ҳокимияти биносига кириб олишди. Украинанинг мухолифатдаги “Озодлик” партияси фаолларидан бири Юрий Левченко, намойишчилар исниш ва ҳожатхонадан фойдаланиш эҳтиёжидан ҳокимият биносига кирганликларини айтди.

- Ҳокимият биноси дахлизидан нарига ўтиш ниятимиз йўқ. Исиниш ва ҳожатхонадан фойдананиш учун бу ерга кирдик. Биз босқинчи эмасмиз, европаликлармиз", - деди Левченко.

Тягнибок мустақиллик майдонида йиғилган минглаб оламонга қарата қилган нутқида бутун украиналикларни умумиллий норозиликка чақирди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида минглаб одам пойтахт Киевдаги Мустақиллик майдонига кириб борди.

Украинадаги "Баткивщина" мухолифат партияси фаолига кўра, Киевнинг Мустақиллик майдонида бўлаётган намойишларда 500 мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Украина президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириш тўғрисидаги битимни имзолашдан бош тортгани норозиликларга сабаб бўлди.

Шанба куни Мустақиллик майдонида полиция намойишчиларга қарши куч қўллаши эса украиналиклар ғазабини кучайтириб юборди.
XS
SM
MD
LG