Линклар

Тайландда мухолифат ҳукумат истеъфосини талаб қилишда давом этмоқда


Бир ҳафтадан буён аскилҳукумат чиқишлари давом этаётган Тайландда якшанба куни мамлакат бош вазири Йинглак Чинават билан мухолифат лидери Сутеп Таугсубан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Assoticated Press агентлигининг хабар қилишича, учрашув чоғида Таугсубан бундан буён ҳам бош вазир истеъфосини талаб қилишда давом этажагини билдирган.

Шу куннинг ўзида норозилар бир неча телеканал офисини эгаллаб олишга уринганлар. Улар бу телеканаллар вакилларини мухолифат чиқишларини намойиш қилмаётганликда айблаганлар.

Расмийлар мамлакат фуқароларини бу тун хавфсизлик нуқтаи назаридан уйда ўтиришга чақирганлар.

Якшанба куни хавфсизлик кучлари ходимлари бош вазир идораси ва Бангкок шаҳар полиция бош бошқармаси биносига ёриб киришга уринган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичларни ишга солгандилар.

Шанба куни Тайланд пойтахтида ҳукумат тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда уч киши ҳалок бўлган, юздан зиёд киши тан жароҳати олганди. Бу ҳақда полициячилар ва шифокорлар маълум қилган.

Норозилик акциялари иштирокчилари Йинглак Чинаватни ўз акаси – 2006 йили ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлатилган мамлакат собиқ бош вазири Таксин Чинават манфаатларига хизмат қилаётганликда айблаяптилар. Ҳозир хорижда яшаётган Таксин Чинават Тайландда коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG