Линклар

Ироқдаги портлашда камида 10 киши нобуд бўлди


Якшанба куни Ироқ шимолидаги мотам маросимида худкуш томонидан содир этилган портлаш чоғида камида ўн киши ҳалок бўлди, 25 киши тан жароҳати олди.

Портлаш Бағдод шимолий-шарқидан 80 километр нарида жойлашган Муғдодия шаҳрида бир кун аввал номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган нуфузли қабила шайхи, сунний Мудҳар Али ал-Шалолни дафн этиш чоғида содир этилди.

Унинг отаси Ал-Қоидага қарши турган ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган суннийларнинг маҳаллий “Шаҳва” отряди асосчиси бўлган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Reuters агентлигининг қайд этишича, Ал-Қоидага алоқадор экстремистлар маҳаллий сунний лидерларга ҳам тез-тез ҳужум қилиб туради.

Ироқда суннийлар ва шиалар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда жорий йил бошидан буён бир неча минг киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG