Линклар

logo-print

Қоҳирада полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади


Якшанба куни Миср полицияси Қоҳиранинг Таҳрир майдонига йиғилган собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорларини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Шу куннинг ўзида конституциявий комиссия Мисрда аввал парламент сайловлари, кейин эса президентлик сайловларини ўтказишни кўзда тутган Конституция моддасига қарши овоз берди. Турли сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, армия, полиция ва диний гуруҳларга мансуб 50 кишидан иборат комиссиянинг кўпчилиги бу моддага қарши чиқдилар. Мамлакат қомусига киритилган тузатишлар мазкур комиссия аъзолари томонидан маъқулланганидан кейин Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилиши кўзда тутилган.

Якшанба куни Миср расмийлари “6 апрель” инқилобий ҳаракати асосчиси, таниқли фаол Аҳмад Маҳерни қамоқдан озод қилгандилар. Шунингдек, прокуратура бошқа бир фаол – Аъло Абдулфаттоҳни ҳибсда сақлаш муддатини яна 15 кунга узайтиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG