Линклар

logo-print
Россияда жорий йилнинг 10 ойи ичида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотилиши 33 фоизга камайди. Агар ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида 73589 дона автомобиль сотилган бўлса, бу йил ана шу давр ичида 49014 та автомашина сотилган.

Россияда энг оммабоп ҳисобланган Nexia автомобили сотиш рейтингида 24-ўринга тушиб кетди. Ўтган йилнинг ўн ойи ичида бу автомобилдан Россияда 45431 дона сотилганди, бу йил эса январ-октябрь ойлари орасида 25194 та Nexia сотилган. Бу жорий йилда Nexia автомобили савдоси ўтган йилдагидан 45 фоизга пастлаганини англатади.

Мазкур автомобилга талаб айниқса шу йилнинг октябрь ойида тушиб кетгани кузатилди. Ўтган ой Россияда Nexia ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга кам сотилган.
XS
SM
MD
LG