Линклар

Киевда президент Виктор Янукович ҳукумати истеъфосини талаб қилаётган норозилик давом этмоқда


Юзлаб намойишчи тунни Мустақиллик майдонида тикилган чодирларда ўтказди.

Юзлаб намойишчи тунни Мустақиллик майдонида тикилган чодирларда ўтказди.

Киев марказида президент Виктор Янукович истеъфосини талаб қилаётган юзлаб норозилар ҳукумат биносини қуршаб олди. Украина бўйлаб Януковичнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзоламаслик қарорига қарши норозилик намойишлари бир неча кундан бери давом этмоқда.

Якшанба куни Киевнинг Мустақиллик майдонида 100 мингдан 350 минггача одам иштирокидаги намойиш пайтида полиция билан норозилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Юзлаб намойишчи тунни Мустақиллик майдонида тикилган чодирларда ўтказди, душанба куни эрталаб намойиш иштирокчилари сони ортди.

Мухолифат умумхалқ ишташлашига чақириб, сешанба куни парламентда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик билдириш орқали, уни ҳокимиятдан четлатиш ниятини билдирди.

Януковичнинг Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш тўғрисида битимни имзолашдан бош тортишига қарши намойишлар ўтган шанба куни куч билан бостирилиши ортидан, норозилик янада авж олди.
XS
SM
MD
LG