Линклар

logo-print

Солиқ идоралари Билайн мобил оператори фаолиятида қонунбузарликлар топмади


Ўзбекистон солиқ идоралари Unitel ширкатининг молиявий-хўжалик фаолиятида қонун бузилишларини аниқламади. Ҳолландиянинг Vimpelcom Ltd ширкати шўъбаси, Билайн брэнди остида ишлайдиган мобил оператори октябр ойи бошидан бери солиқ идоралари тарафидан текширилаётган эди.

РИА Новости агентлиги Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасидаги манбага таяниб, текширув якунлангани ва солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланмаганини хабар қилмоқда.

1 октябр куни бошланган текширувга Билайн мобил оператори абонентларидан тушган шикоят сабаб бўлгани айтилган эди. Дастлаб бир ой давом этиши айтилган текширув яна бир ойга узайтирилган эди.

Ҳозирда Ўзбекистондаги энг йирик мобил оператори ҳисобланган Unitel ўтган ой ўрталарида 460та янги станцияни ишга туширишда қийинчиликларга дуч келганини тан олган эди. Билайн брэнди остида фаолият юритадиган Unitel Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 54 фоизини назорат қилиши айтилади. Ширкат абонентлари сони ўтган йили Россиянинг МТС ширкати ёпилиши ортидан кескин тарзда ошган.
XS
SM
MD
LG