Линклар

Тошкентда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли яна иккита муассаса ёпилди. Каримовага доир дизайнерлик ашёлари билан савдо қилувчи Guli номли дўкон ёпилгани ҳақида Uznews.net нашри хабар қилмоқда.

Ўтган жума куни эса, Guli дизайнерлик брэнди тарғиботи билан шуғулланган пойтахтдаги “Дом стиля” ташкилоти ёпилгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди. Шунингдек, Озодликка маълум бўлишича, “Дом стиля” ихтиёрида бўлган Guli дизйнерлик брэндига оид кийим-кечак ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари тарафидан ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Uznews.net нашрининг хабар қилишича, “Дома стиля” ва Guli дўкони эшиклари ўтган жума кунидан бери ёпиқ қолмоқда.

Кейинги бир ярим ой давомида Ўзбекистонда босимга дуч келаётган президент қизига доир кўплаб муассаса ва ташкилотлар ёпилмоқда. Ўтган ойда Тошкентдаги Premier Hall ва City Makon кинотеатрлари, кийим кечак билан савдо қиладиган Mango, United Colors of Benetton, Levis, Adventure, Geox, S.Oliver, Antony Morato, New Millennium, аудио ва видео маҳсулотлар сотадиган Nirvana дўконлари ёпиб қўйилди. Бу ташкилотларнинг ҳаммаси бевосита ёки билвосита Гулнора Каримовага алоқадор экани айтилади.
XS
SM
MD
LG