Линклар

Парламент собиқ раисининг тарафдорлари Ўш вилояти ҳокимлигига бостириб кирди


Қирғизистон парламентининг собиқ раиси Акматбек Келдибековнинг минглаб тарафдори душанба куни Ўш вилоят ҳокимлиги биносига бостириб кирди. Норозилар Келдибековнинг ҳибсдан озод қилинишини талаб қилмоқда.

Намойишчиларнинг камида 20 нафари от миниб олгани айтилмоқда. Полиция намойишчиларнинг бинони босиб олишларига йўл қўймади.

Асли ўшлик бўлган Келдибеков ўтган ойда давлат ваколатини суиистеъмол қилганлик ва молиявий қаллоблик айбловлари билан ҳибсга олинган эди. 2010-2011 йилларда парламентга раислик қилган Келдибеков ундан аввал Қирғизистон Давлат ижтимоий таъминот жамғармаси ва Солиқ хизматига раҳбарлик қилган.

Унинг адвокати Татьяна Чилникина Озодлик радиоси билан суҳбатда Бишкек шаҳар суди душанба куни Келдибековни 19 январга қадар ҳибсда қолдириш тўғрисида қарор чиқарганини маълум қилди.

Келдибеков дохил мухолифатдаги Ата-Журт партияси етакчиси Қамчибек Ташиев унинг ҳибсга олинишини “сиёсий репрессия”, дея атамоқда.
XS
SM
MD
LG