Линклар

logo-print

Арманистонда аксил-Россия намойишлари ўтказилмоқда


Намойишчилар “Россия-ТЎХТА”, “Путин, уйинга кет!” ва “Серж, йўқол!” каби шиорларни кўтариб чиқди.

Намойишчилар “Россия-ТЎХТА”, “Путин, уйинга кет!” ва “Серж, йўқол!” каби шиорларни кўтариб чиқди.

Россия Президенти Владимир Путин Амранистонга сафар қилаётган пайтда Ереванда юзлаб одам мамлакат ҳукуматининг Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига қўшилиш қарорига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Намойишчилар “Россия-ТЎХТА”, “Путин, уйинга кет!” ва “Серж, йўқол!” каби шиорларни кўтариб чиқди. Полиция президент саройи томон юра бошлаган намойишчилар йўлинии тўсиб қўйди.

Намойиш бошланишидан аввал Евреван полицияси Россияга қарши ҳаракатнинг бир неча фаолини ҳисбга олди.

Путин Арманистоннинг Гюмри шаҳрига душанба куни етиб келди. У ерда Путин Россияга тегишли ҳарбий базани бориб, кўриши режалаштирилган.

Ундан кейин Путин Ереванга бориб, Россия, Қозоғистон ва Беларус иштирокидаги Божхона иттифоқига Арманистоннинг қўшилиши масаласини президент Серж Саркисян билан муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG