Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:37

BahsOnline: Маҳаллангизга оқсоқол керакми ёки йўқ?


Ўзбекистонда шу кунларда давом этаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови навбатдаги BahsOnline мавзусини танлашимизга туртки бўлди.

Хўш, маҳалла оқсоқоли “ҳудудларда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, миллий қадрият ва анъаналарни тиклаш, жамиятда меҳр-оқибат ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш” билан шуғулланаяптими ёки фақат маҳаллий ҳокимиятнинг топшириқларини бажарадиган воситачи бўлиб қолдими? Oзодликнинг 4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21.05 да бошланган BahsOnline дастурига ана шу икки хил қарашдаги тингловчиларни баҳсга таклиф этдик.

Шу кунларда Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови давом этмоқда.

Ўзбекистонда маҳалла оқсоқоллиги собиқ иттифоқдан қолган қишлоқ советлари раислари замирида пайдо бўлган эди. Ҳукумат мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этганини иддао қилади.

Қишлоқ ва маҳалла оқсоқолларини халқ ўз орасидан ёшига ва тажрибасига қараб сайлаб олиши керак. Аммо халқ танлаган номзод, агар ҳоким тасдиқламаса, сайловга қўйилмайди.

“Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови” тўғрисидаги Қонуннинг 16-моддасида бу ҳақда шундай дейилган:

“Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади”.

Яъни, номзодни ҳоким маъқулласа, у сайловга қўйилади, агар маъқулламаса, гарчи халқ танлаган бўлса ҳам, сайловга қўйилмайди. Кузатувчиларнинг айтишларича, бу ҳолат энг аввало ўзини-ўзи бошқариш тизимига мослаштирилган қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг демократик ташкилот эканлигини савол остига қўймоқда.

Ўзбекларда маҳалла оқсоқоллари илгари ҳам бўлган. Оқсоқол аҳолининг иссиқ-совуғига қараган, муаммоларни ҳал этиш учун юқорига талаб қўя оладиган шахс бўлган.

Бироқ, аксар ўзбекистонликларга кўра, сўнгги йилларда қишлоқ ва маҳаллалар оқсоқоллари ўзларининг бирламчи вазифаси қолиб, халққа маъқул келиш ёки келмаслигидан қатъий назар, жойларда ҳукумат топшириқларини сўзсиз бажарадиган шахсларга айланиб қоляпти.

Маҳалла ва қишлоқ оқсоқолларининг асосий вазифаси қишлоқ хўжалик ишлари - пахта чопиғи, теримига одам йиғиб жўнатиш, ободонлаштириш дастури доирасида бепул шанбаликлар ташкил қилиш бўлиб қолмоқда.

Бироқ ўзбекистонликлар орасида оқсоқоллар ҳудудларда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, миллий қадрият ва анъаналарни тиклаш, жамиятда меҳр-оқибат ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашда асосий ролни бажараётганлигини иддао қилувчилар ҳам кўплаб топилади.

Хўш, Сиз нима деб ўйлайсиз, бугун сизнинг маҳаллангизга оқсоқол керакми ёки йўқ?

Оқсоқоллар номзоди маҳаллий ҳокимлар тасдиғидан ўтиши шартми?


Сизнинг маҳаллангиздаги оқсоқол “оқсоқоллик” вазифасини бажара олаяптими ёки йўқ?

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:20 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG