Линклар

logo-print

Украина парламенти ҳукуматга ишончсизлик билдириш масаласини кўриб чиқади


Сешанба куни Украина парламентида депутатлар томонидан ҳукуматга ишончсизлик билдириш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Киев кўчалари юз минглаб намойишчи билан тўлиб тошган бугунги кунда мухолифат расмийлар олдига истеъфо талабини қўйган.

Украинадаги норозилик намойишлари авж олишига президент Виктор Януковичнинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга киришиш тўғрисида битимни имзолашдан бош тортгани сабаб бўлган.

Мазкур намойишлар 2004 йилги Зарқалдоқ инқилобидан буён ўтказилаётган энг катта норозилик акциялари экани айтилмоқда.

Украинада сиёсий бўҳрон кучайиб бораётганига қарамай, президент Янукович сешанба куни Хитойга сафар қилишни кўзлаб турибди. Душанба куни Украина президенти Ассоциация тўғрисидаги битим бўйича музокараларни қайта бошлаш илтимоси билан Европа комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозуга мурожаат қилди.

Бу орада Украина бош вазири Николай Азаров Киев ва бошқа жойлардаги норозилик чиқишларида “давлат тўнтаришининг барча аломатлари бор”лигини билдирди.
XS
SM
MD
LG