Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2 декабрь куни “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” фармон имзолади.

Мазкур фармонга мувофиқ, шу йилнинг 15 декабридан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўртача 5 фоизга ошади.

Жумладан, 15 декабрдан эътиборан энг кам иш ҳақи ойига 96 минг 105 сўмни, ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар миқдори ойига камида 187 минг 970 сўмни, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига энг камида 115 минг 340 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар сўнгги бор шу йилнинг 1 августидан 15 фоизга оширилганди.
XS
SM
MD
LG