Линклар

Киевда намойишчилар президент маъмурияти биносини ўраб олди


Украинада президент Виктор Януковичнинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга киришиш тўғрисида битимни имзолашдан бош тортгани муносабати билан бошланган норозилик намойишлари давом этмоқда.

3 декабр куни Украина Олий Радаси Бош вазир Николай Азаров ҳукуматига ишончсизлик билдириш ҳақидаги резолюцияни тасдиқламади.

Тушдан кейин намойишчилар президент маъмурияти биноси томонга қараб юриш қилишни бошладилар.


Сешанба куни Украина парламентида депутатлар томонидан ҳукуматга ишончсизлик билдириш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.













Киев кўчалари юз минглаб намойишчи билан тўлиб тошган бугунги кунда мухолифат расмийлар олдига истеъфо талабини қўйган.

Украинадаги норозилик намойишлари авж олишига президент Виктор Януковичнинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга киришиш тўғрисида битимни имзолашдан бош тортгани сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG