Линклар

logo-print

Facebookдаги шикоят ортидан Тожикистонда аэропорт ходимлари ишдан бўшади


Тожикистонда Душанбе алқаро аэропортининг бир неча ходими латвиялик мусиқачилардан пора талаб қилганига оид айбловлар ортидан ишдан қувилди.

Коррупцияга қарши давлат агентлиги мулозими Алишер Носировнинг Озодликка айтишича, Латвиядан борган "Барака" гуруҳи етакчиси Дмитрий Евсиков арзи асосида текширув ўтказилган.

Натижада, аэропортнинг бир неча ходими ишдан бўшатилган, яна бир нечаси ҳайфсан олган.

Хонанданинг арзи эса шу йилнинг август ойида унинг Facebook тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG