Линклар

Россия Федерал миграция хизмати (ФМС) хорижликлар учун ўзининг Россияга кириш мумкин ёки мумкин эмаслигини текшириб кўриш имконини берувчи тизимни ишга туширди. Ушбу мамлакатга кетиш режаси бўлган ўзбекистонлик ФМС сайти орқали ўзига тақиқ бор-йўқлигини аниқлаши мумкин.

Кейинги пайтда Россияга кириш пайти муаммога дуч келгани борасида OzodJavobга мурожаат қилаётган ўзбекистонликлар сони кўпчиликни ташкил қилади.

“Мени Домодедово аэропортидан қайтариб юборишди. "Депорт қилингансан", дейишди. Лекин паспортимда депорт деган печать йўқ. Москвадан уйга кетаётганимда ҳам ҳеч ким ҳеч нарса демаган. Энди эса “Депорт қилинган экансан, Россияга киритмаймиз”, дейишди. Шунча пул сарфлаб, яна қайтиб келдим”, дея ёзди бухоролик Холмат ака.

Бу каби вазиятга тушганлар ҳақида OzodJavobнинг ҳуқуқшунослар билан онлайн суҳбати давомида ҳам кўплаб мисоллар келтирилди.

“Агар паспортда депорт қилингани борасидаги муҳр бўлмаса, фуқаро қандай қилиб бу борада билиши мумкин”, деган савол қўйилди.

Шуларни инобатга олиб Россия Федерал хизматининг бу борадаги махсус хизмат турини сайтимиз орқали сизга маълум қилаяпмиз:

Демак, УШБУ ЛИНК ОРҚАЛИ ТЎҒРИ ФМС САЙТИДАГИ МАХСУС САҲИФАГА КИРАСИЗ!!!! (Линк устига босинг!!!)

Киргач, ушбу саҳифадаги 12 та саволга жавоб ёзиб, охирида шу ерда эълон қилинган кодни ҳам киритасиз. Кейин сизга Россияга кириш учун тақиқ борми ёки йўқлиги борасидаги маълумотни олишингиз мумкин.


Ҳозир мазкур базада Россияга кириши тақиқланган 380 минг киши ҳақида маълумот бор. Бу одамларнинг ҳаммаси Россия миграция қонунларини бузгани иддао қилинмоқда.

Мавжуд қонунчиликка кўра, бу қонунларни қўпол равишда бузган чет элликлар уч, беш ва ҳатто ўн йилга Россия ҳудудига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинишлари мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG