Линклар

Марказий Африка республикаси пойтахти Бангадан юзлаб километр нарида ўтган душанба 12 киши ўлдирилган, 30 киши яраланган. Бу ҳақда БМТнинг Марказий Африка республикасидаги миссияси маълумот тарқатди.

БМТ вакиласи Эми Мартин тўқнашув ҳокимият учун ўзаро курашаётган насронийлар ва мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтганини маълум қилди.

Зўравонлик эскалацияси Франция ўз собиқ колонияси бўлган бу мамлакатда тартиб ўрнатиш учун Марказий Африка республикасига қўшимча қўшин юбориш бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши розилигини кутаётган бир пайтда рўй берди.
XS
SM
MD
LG