Линклар

Украинада евроинтеграция тарафдорларининг оммавий намойишлари давом этаяпти


Украина пойтахти Киевда евроинтеграция тарафдорлари ҳукумат бинолари олдида норозилик намойишларини давом эттирмоқда. Украина ҳукуматининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзолашдан воз кечиши ортидан юзага келган қрама-қаршилик авж олишда давом этмоқда.

Кеча Укриана ҳукумати чоршанба куни Брюсселга сафар қилиб, ЕИ билан музокараларни давом эттириш режалари борлигини эълон қилган эди. Лекин ЕИ расмийлари Киев делегацияси билан учрашиш ниятрлари йўқлигини билдирди.

Сешанба куни парламентда бош вазир Микола Азаров ҳукуматига ишончсизлик билдириш масаласи овозга қўйилди, лекин бу ташаббус кўпчилик депутатлар тарафидан маъқулланмади. Шунга қарамасдан, мухолифат ҳукумат истеъфосини талаб қилишдан воз кечмаслигини айтмоқда.

Айни пайтда Украина Президенти Виктор Янукович расмий сафар билан Хитойга етиб келди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри мухолифатни ёқлаб, Украина ҳукуматини “ўз халқининг эркинлик, имконият ва равнақ шароитида яшаш истагига қулоқ тутишга” чақирди.
XS
SM
MD
LG