Линклар

logo-print

Ўш: мухолифатчи депутат тарафдори бўлган митингчиларга қарши жиноий иш очилди


Ўш вилоят ҳокимияти биносини қўриқлаётган милиционерлар, 2013 йилнинг 2 декабри.

Ўш вилоят ҳокимияти биносини қўриқлаётган милиционерлар, 2013 йилнинг 2 декабри.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 2 декабрь куни Ўшда ўтказилган митинг чоғидаги воқеалар юзасидан жиноят иши очди.

Бу ҳақда Озодликка сўзлаган Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Эрнис Ўсмўнбаевга кўра, жиноят иши Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан мамлакат Жиноят кодексининг 297-моддаси (Мавжуд конституциявий тузумни ўзгартиришга оммавий чақириқлар), 341-моддаси (Ҳокимият вакилига нисбатан куч ишлатганлик) ва 234-моддаси (Безорилик) бўйича қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Ўш шаҳри марказий майдонида коррупцияда айбланаётган ва айни пайтда ҳибсхонада ушлаб турилган мухолифатчи депутат Ахматбек Келдибеков тарафдорларининг митинги бўлиб ўтганди. Мустақил кузатувчилар тахминича, Келдибековни озод этиш талаб этилган мазкур норозилик акциясида 4-5 минг киши иштирок этган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ўша куни митингчилар икки марта вилоят ҳокимияти биносини эгаллаб олишга ҳаракат қилганлар. Бинони ишғол қилишга уриниш пайтида норозилик тадбири иштирокчилари милиционерлар томон тош улоқтирганлар, бунинг натижасида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 14 нафар ходими жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG