Линклар

logo-print

Тошкент Халқаро Қизил хоч қўмитаси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи


3 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Халқаро Қизил хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Жак Виллетта учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда вазирлик қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар қилади.

Комилов ва Виллетта суҳбати чоғида Ўзбекистон ва Халқаро Қизил хоч қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи муҳокама этилган, минтақага оид айрим масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Шу йил апрелида Халқаро Қизил хоч қўмитаси раҳбари Ив Даккор ўз ташкилоти Ўзбекистон қамоқхоналарига боришни тўхтатганини эълон қилиб, бунга маҳбусларни бориб кўриш йўлида турли хил тўсиқлар қўйилаётгани сабаб бўлганини билдирганди.

Халқаро қизил хоч қўмитаси Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбуслар аҳволидан хабар олиш фаолиятини 2001 йилда Тошкентда имзоланган келишувга биноан амалга ошириб келган.
XS
SM
MD
LG