Линклар

Украина бош вазири мухолифатни қарама-қаршиликни авж олдирмасликдан огоҳлантирди


Украина Бош вазири Микола Азаров.

Украина Бош вазири Микола Азаров.

Украина Бош вазири Микола Азаров мухолифатдан сиёсий қарама-қаршиликни авж олдиришни тўхтатишни талаб қилмоқда. Киевда евроинтеграция тарафдорларининг ҳукумат истеъфоси талаби билан норозилик намойишлари давом этмоқда.

Чоршанба куни вазирлар маҳкамаси мажлисида гапирган Азаров, ҳукумат биноларини қуршовга олган намойишчиларни конституция ва қонунларни бузганликда айбдор, деб топилган ҳар қандай одам жазоланишидан огоҳлантирди.

Чоршанба кунги мажлис намойишчилар ҳукумат биноларини блокада қилишни давом эттираётган бир пайтда ўтказилди.

Мухолифат ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда. Норозиликлар Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзолашдан бош тортиши ортидан келиб чиқди ва ўтган шанба куни норозиликнинг полиция тарафидан куч билан бостирилгани қарама-қаршликни янада кучайтирди.

Сешанба куни мухолифат ҳукуматга ишончсизлик билдириш масаласини парламентга олиб чиқди, лекин бу ташаббус кўпчилик депутатлар томонидан маъқулланмади.
XS
SM
MD
LG