Линклар

Ўзбекистонда энергетик бўҳрон авж олган бир пайтда президент Каримов Лукойл президентини қабул қилди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

3 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россиянинг Лукойл ширкати раҳбари Вагит Алекперовни қабул қилди.

Хабарларга кўра, учрашувда Бухоро вилоятида умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг газни қайта ишлаш заводини қуриш масаласи муҳокама қилинган.

Учрашувда қайд этилишича, Лукойл ширкати мазур лойиҳада бошқа хорижий ширкатлар билан биргаликда тузилган консорциум доирасида иштирок этади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати тарқатган хабарномада айтилишича, Лукойл ширкати шу пайтгача мамлакат нефт ва газ соҳаларига киритган тўғридан-тўғри инвеситциялари 3 миллиард доллардан ошган, жумладан жорий йилда ярим миллиард доллар сармоя киритилган.

Ҳозирда Россия ширкати Ўзбекистонда бир нечта лойиҳани амалга оширишда иштирок этмоқда, жумладан, Хавзак, Шоди, Қўнғирот ва Қандим газ конларида маҳсулотни тақсимлаш шартномаси доирасида 18,5 миллиард куб метр газ қазиб олингани айтилмоқда.

Жануби-ғарбий Ҳиссор ва Устюрт конларидан эса 368,5 минг тонна нефт ва 2 миллиард куб метр газ қазиб олинган.

Ўзбекистонда энергетика соҳасида йирик лойиҳаларнинг амалга оширилаётганига қарамасдан, мамлакат бўйлаб энергетик бўҳрон авж олганини кўриш мумкин.

Кейинги йилларда мамлакат аҳолисининг аксари қишни газ ва электр тақчиллиги шароитида ўтказишга мажбур қолган. Бу ҳолат жорий йилда, айниқса, авж олгани кузатилмоқда.

Кейинги икки ой мобайнида эса мамлакат бўйлаб бензин тақчиллиги авж олди.
XS
SM
MD
LG