Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Афғонистон ҳукуматини хавсизлик битимини иложи борича тезроқ имзолашга чақирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри америкалик ҳарбийларнинг 2014 йилдан кейин Афғонистонда қолишига йўл очувчи битимни президент Ҳамид Карзайнинг ўрнига мамлакат мудофаа вазири ёки ҳукумати имзолаши мумкин, дея баён қилди.

Брюсселда НАТО вазирлари учрашувида гапирган Керри Афғонистон ҳукуматини Икки томонлама хавфсизлик битимини “иложи борича тезроқ” имзолашга чақирди.

Карзай бу ҳужжатни имзолашни пайсалга солмоқда. У битимни келаси йил апрел ойига белгиланган президент сайловидан кейин имзолаши мумкинлигини билдирди.

Қўшма Штатлар ва НАТО Афғонистонга қўшин ва бошқа тургдаги ёрдамни юбораётган мамлакатлар бу борада режаларни ишлаб чиқиши учун вақт талаб этилишини айтиб, битимни тезроқ имзолашни талаб қилмоқда.

Вашингтон агар битим имзоланмаса, АҚШ ва НАТО Афғонистондаги қўшинларининг барчасини олиб чиқиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG