Линклар

Ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланаётган Бишкек ҳокими истеъфо берди


Бишкек собиқ мэри Иса Ўмирқулов.

Бишкек собиқ мэри Иса Ўмирқулов.

Бишкек шаҳар мэри Иса Ўмирқулов ўзига нисбатан тергов бошланишидан икки кун ўтиб истеъфо берди.

Давлат ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланаётган Ўмирқулов чоршанба куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида истеъфо бериш қарорининг терговга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади. Лекин собиқ мэр ишдан кетиш сабабларини изоҳлашдан бош тортди.

Душанба куни Қирғизистон Бош прокуратураси Ўмирқулов ва унинг бир неча ёрдамчиси 2002-2010 йилларда Бишкекнинг Ғалаба боғида ноқонуний қурилиш ишларига рухсат берганликда гумон қилинаётганини эълон қилди. Прокуратурага кўра, гумонланувчилар Ғалаба боғи ҳудудида ноқонуний қурилмаларга жой бериш учун боғ чегараларини ўзгартирган.

Бош прокуратура матбуот котиби Улуғбек Султонов душанба куни қилган чиқишида Ўмирқулов айбдор деб топилса, 10 йилгача қамоққа ҳукум қилиниши мумкинлигини билдирди. Ҳозирча Ўмирқуловга расман айблов илгари сурилдими, йўқми ноаниқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG