Линклар

logo-print

Россия Давлат думасида Единая Россиядан сайланган икки депутат муштлашди


Муштлашган депутатлардан бири Адам Делимхонов Чеченистон президентининг қариндошидир.

Муштлашган депутатлардан бири Адам Делимхонов Чеченистон президентининг қариндошидир.

Россия Давлат думасида иқтидордаги Единая Россия партиясидан икки депутат муштлашди.

Депутатлардан бири, Чеченистон Президентининг қариндоши Адам Делимхонов бошқа сафдоши Алексей Журавлёв билан сешанба куни Давлат думаси биноси ичида муштлашиб кетди.

Депутат Журавлёвнинг матбуот котибига кўра, муштлашувга Делимхоновнинг Журавлёвга таҳдид қилиши сабаб бўлган. Айтилишича, Журавлёвнинг Гудермес шаҳрида 19-асрда Шимолий Кавказда рус истилосига қарши курашган чечен аёлларига ҳайкал ўрнатилиши қонунийлигини текшириш борасида Россия Бош прокуратурасига мурожаат қилганига чеченистонлик депутат эътироз билдирган. Оғзаки тортишув дўппослашишга ўтиб кетган.

Делимхоновнинг вакиллари ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. Баъзи хабарларга кўра, муштлашув пайтида Делимхоновнинг чўнтагидан олтиндан ясалган тўппонча тушиб қолган.

Чоршанба куни Давлат думаси спикери Сергей Наришкин икки депутат ўзаро муштлашганини қоралаб, бошқа депутатларни бу борада фикир билдиришдан тийилишга чақирди. Бу воқеа, деди у, полиция томонидан тергов қилинадиган масаладир.
XS
SM
MD
LG