Линклар

logo-print

Европа суди ўзбекистонлик қочқинларни депортация қилган Туркияга жарима солди


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) Туркияни 2008 йилда ўзбекистонлик қочқинларни Эронга депортация қилгани учун 190 минг евро миқдорида жаримага тортди. CA-news агентлигининг Hürriyet Daily News нашрига таяниб, 4 декабрь куни хабар қилишича, Европа суди қарорида 19 нафар ўзбекистонлик “ноинсоний шароитда” депортация қилингани қайд этилган.

ИҲЕС қарорида Туркия ҳар бир қочқин учун 10 минг евро миқдорида жарима тўлаши кераклиги ва аризачининг ҳар бирига зиённи қоплаш учун 3350 евро миқдорида товон пули тўлаши кераклиги айтилади.

Суд қарорига кўра, Туркия ҳукумати 2008 йилда тўрт оиланинг 19 нафар аъзосини мамлакатдан чиқариб юборишда ҳамда уларни қиш совуғида 10 кун давомида Эрон билан Туркия чегараолди қишлоқлари орқали пиёда кетишга мажбурлашда айбдор, деб топилган.

Бу қочқинлар 2001 йилда Тожикистон, Афғонистон ва Покистон орқали Эронга келиб қолган ва БМТ қочқинлар идорасида қочқинлик мақомини олишган.

2007 йилда улар Туркияга ўтишган ва 2008 йилда у ердан Эронга депортация қилинган.
XS
SM
MD
LG