Линклар

Эронда машҳур қўшиқчи ва сайтлар билан ҳамкорлик қилганлар қўлга олинди


Қўшиқчи Амир Татали.

Қўшиқчи Амир Татали.

Эрон Ислом республикаси ахборот агентлиги Инқилобий гвардия томонидан ҳукуматга қарши бўлган сайтларга маълумотлар етказиб турган 16 киши қўлга олинганини билдирди.

Эроннинг Керман шаҳри прокурорига таяниб тарқатилган хабарда айтилишича, мазкур 16 шахс ғарбдаги аксилэрон сайтлар билан ҳамкорлик қилганликда айбланмоқда. Қўлга олинганларнинг исм-шарифлари ошкор этилмади.

Хабарда қўлга олинганлар Туркия ва Малайзияда ўтган махсус тренингларда иштирок этгани айтилади.

Яна бир хабарда эса Эрон Аҳлоқ полицияси машҳур қўшиқчи Амир Таталини қўлга олингани билдирилган. Унинг қўшиқлари Эрон ҳукумати томонидан “мақбул эмас” деб топилган.
XS
SM
MD
LG