Линклар

logo-print

Германия ташқи ишлар вазири Евромайдонга келди


Германия ташқи ишлар вазири Гидо Вестервелле (ўртада) ва Украина мухолифати лидерлари Виталий Кличко (чапда), Арсений Ясенюк (ўнгда) Евромайдонда.

Германия ташқи ишлар вазири Гидо Вестервелле (ўртада) ва Украина мухолифати лидерлари Виталий Кличко (чапда), Арсений Ясенюк (ўнгда) Евромайдонда.

Германия ташқи ишлар вазири Гидо Вестервелле Киевнинг Мустақиллик майдонида намойиш ўтказаётганлар билан учрашди.

У майдонга Украина мухолифати лидери, бокс бўйича жаҳон чемпиони Виталий Кличко билан бирга келди. Намойишчилар олдида сўзлаган нутқида, Германия расмийси Киев расмийлари ўтган ҳафтада қабул қилган қарорга қарамай, Европа эшиги Украина учун очиқ қолаётганини таъкидлади.

Украина ҳукуматининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзолашдан воз кечиши ортидан ортидан Киевда Евромайдон деб аталаётган кўп минг кишилик намойишлар бошланган эди.
XS
SM
MD
LG