Линклар

logo-print
Кеча Украинанинг собиқ уч президенти Евромайдон намойишларини қўллаб-қувватлашлари тўғрисида баёнот эълон қилдилар.

Леонид Кравчук, Леонид кучма ва Виктор Юшченко имзолаган ҳамда Юшченконинг партиявий сайтида эълон қилинган баёнотда “Биз юз минглаб украин ёшларининг тинч фуқаролик ҳаракати билан бирдам эканимизни эълон қиламиз”, дейилади.

Баёнотда Киевдаги намойишчиларни куч билан тарқатган полиция ҳаракатлари қораланган. Шунингдек, Украина собиқ президентлари амалдаги ҳукуматни “Украина халқининг Европага интилишини” беэътибор қолдирмасликка чақириб, мамлакатдаги инқироз вазият назоратини қўлдан чиқишига сабаб бўлишидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG