Линклар

logo-print
Қозоғистон полицияси Алматидаги меҳмонхона мажмуасида ўтказган рейд давомида ўнлаб фохишаларни қўлга олди.

Tengrinews нашрининг хабар беришича, қўлга олинганлардан ўн нафари Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Маълум бўлишича, бу аёллар миграция қонунчилиги талабларини бузган ҳолда, Қозоғистонда истиқомат қилган. Уларнинг мамлакатдан депортация қилиниши кутилмоқда.

Меҳмонхонадаги фохишахонага Жанубий Қозоғистон вилоятида истиқомат қилувчи 30 ёшли аёл раҳбарлик қилган. Полиция мазкур аёл жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG