Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов илк бор дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони рўйхатига киритилди. Бу ҳақда 4 декабрь куни Би-Би-Си хабар берди.

Рўйхатдаги биринчи тўртликка Мисрнинг "Ал-Азҳар" университети буюк шайхи Аҳмад Муҳаммад ат-Тойиб, Саудия Арабистони қироли Абдулла бин Абдулазиз, Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий, Иордания қироли Абдуллоҳ киритилган.

Президент Ислом Каримов эса, қолган 496 та қудратли мусулмоннинг сафидан жой олди. Би-Би-Сининг хабар беришича, мазкур рўйхатдан Ўзбекистон Бош муфтийси Усмонхон Алимов ҳам ўрин олган.

"Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони" рўйхати Уммондаги Қироллик Исломий Стратегик Тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан бери эълон қилиб келинади.
XS
SM
MD
LG