Линклар

Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзаақматов ишдан олинди


Мелис Мирзаақматов 2010 йилги Ўш хунрезлигини тўхтатиш учун етарли чора кўрмаганликда айбланиб келган.

Мелис Мирзаақматов 2010 йилги Ўш хунрезлигини тўхтатиш учун етарли чора кўрмаганликда айбланиб келган.

Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзаақматов ишдан олинди. Қирғизистон Бош вазири Жонторо Сотиболдиев матбуот котиби мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ҳокимини лавозимидан четлатиш тўғрисидаги қарор пайшанба куни имзоланганини эълон қилди.

Мирзаақматов собиқ президент Қурманбек Бакиевга яқин алоқаси бўлган ва 2010 йили Бакиев ҳокимиятдан ағдарилганидан бери юқори лавозимда қолаётган ягона мулозим эди.

Қирғизистон ҳукумати анчадан бери Мирзаақматовни ҳокимиятдан четлатишга уриниб келган. Ўш шаҳрининг собиқ мэри 2010 йили этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасидаги хунрезликни тўхтатиш учун етарли чора кўрмаганликда айбланиб келган.

2010 йил июн воқеаларида 400дан ортиқ одам, асосан ўзбеклар ҳалок бўлган ва минглаб одам ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Ҳукуматнинг Мирзаақматовни ишдан олиш ҳаракатлари, унинг тарафдорлари норозиликлари туфайли шу пайтгача бесамар бўлил келаётган эди.
XS
SM
MD
LG