Линклар

Украинада мухолифат намойишлари давом этаётган бир пайтда, Киевда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ўтказилмоқда.

Украина ҳукуматининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзоламаслик қарорига қарши норозиликнинг минглаб иштирокчилари Киевнинг Мутсақиллик майдонида қолмоқда, ҳукматнинг бир нечта биноси ҳам намойишчилар тарафидан босиб олинган. Пайшанба куни мухолифатчи депутатлар парламент минбарини тўсиб олиб, сессияни давом эттиришга йўл қўймади.

Намойишчилар ҳукуматнинг истеъфога кетиши ва муддатидан аввал сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда.

Пайшанба куни ЕХҲТ йиғини очилишида чиқиш қилган Украина Бош вазири Микола Азаров норозилик намойишлари “демократия ривожланаётган мамлакат учун мутлақо одатий ҳолдир”, дея фикр билдирди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ЕХҲТ мажлисида иштирок этишдан воз кечди. Чоршанба куни Генрмания Ташқи ишлар вазири Гидо Вестервелле Мустақиллик майдонида норозилар билан учрашиб, Украина учун “Европа эшиклари” ҳамон очиқ қолмоқда, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG