Линклар

Жон Керри: Эронга нисбатан санкцияларнинг асосий қисми кучда қолади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри пайшанба куни Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу билан учрашув патйида Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг асосий қисми кучда қолади, дея таъкидади.

Нетаньяҳу биалн Қуддусдаги учрашувдан кейин гапирган Керри Эрон билан олти қудратли давлат ўртасида битимга эришилиши ортидан халқаро санкциялар юмшатилаётганига қарамасдан, жазо чораларининг асосий жиҳатлари кучда қолишини билдирди. Ундан аввал Исроил раҳбари “санкцияларнинг янада сусайиши олдини олиш чоралари кўрилиши лозим”, деган эди.

Санкциялар ўтган ойда Женевада 5+1 гуруҳи билан Эрон ўртасида Теҳрон ядровий дастурининг баъзи жиҳатларини тўхтатиши борасида битимга эришилгач, юмшатила бошлади.

Ғарб давлатлари Эронни яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келади. Теҳрон бу айбловларни рад қилиб келади.

Нетаньяҳу билан музокаралардан кейин Керрининг Ғарбий Соҳилда Фаластин Мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG