Линклар

Камолиддин Раббимов: Ўзбекистон Халқ ҳаракати мени шантаж қилаяпти

  • Сарвар Усмон

OzodNazar дастурида Камолиддин Раббимов билан "Нима учун Ўзбекистон телевидениеси ўз ходимларининг чет элга чиқишини тақиқлаб қўйди?", "Нега Россия Украинани Европага “бермоқчи” эмас?" каби саволлар жавоби билан бирга сиёсатшуноснинг мухолифат ҳаракати билан юзага келган зиддиятларга изоҳ сўрадик.




Нима учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўз ходимларининг таътил ва бошқа пайтларда чет элга чиқишини тақиқлаб қўйди?

Журналистлар устидан назоратнинг бу советча усулидан бугунги Интернет замонида мантиқ топса бўладими?

Нега Россия Украинани Европага “бермоқчи” эмас?

Украина Европа Иттифоқи билан ассоциация тўғрисидаги шартномани имзоласа, бундан оддий украин нима ютади?


Бу саволларнинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимов OzodNazarидаги жавобларини қуйида тинглашингиз мумкин.

Азиз тингловчи, бу гал OzodNazar эшиттириши форматини бироз бузишга тўғри келди.

5 декабрь куни Ўзбекистон Халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўртасида ёзма “жанг” бўлиб ўтди.

Бу айтишувдан тилга олинган ҳаракат расмий сайти ва Раббимовнинг Фейсбукдаги саҳифаси меҳмонларининг хабари бор.


Бир томон иккинчи томонни “СНБнинг агенти”, эканликда айблади.
Иккинчи томон биринчи томон “шантажчилик”да айблади.

Шуни айтиш керакки, “СНБнинг агенти”эканликда айблаш ташқарида юрган ўзбекистонликлар ўртасида тез-тез кўриниш бериб турадиган сюжетдир ва шунинг учун ҳам Озодлик шу пайтгача бундай жанжалларга аралашмаган.

Лекин бу гал томонларнинг эҳтироси шу қадар қизидики, “Фарғонада тутуни...”
Балки, икки сатр юқорида ёзганимиздай “аралашмаслик”ни тўхтатиш керакдир?

Масалани шундай қўйдикда, Камолиддин Раббимовга бугунги ёзма “жанг” юзасидан ҳам саволларимизни бердик.

Ҳозирданоқ, шуни айтиб қўйишимиз керакки, ёзма “жанг” юзасидан саволларимизни иккинчи томон – Муҳаммад Солиҳга ҳам бермоқчимиз ва бу хусусда у киши билан келишувимиз мавжуд.

Мана энди OzodNazarни тингланг:


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG