Линклар

logo-print
Қабилалараро ва динлараро мажоролар давом этаётган Марказий Африка Республикаси пойтахти Банги шаҳрида пайшанба куни 105 киши ўлдирилди.

Мамлакатдаги халқаро гуманитар миссиялар ва ахборот агентликлари мухбирларининг билдиришларича, Банги госпиталига 52 жасад келтирилган. 53 жасад эса пойтахт атрофидаги масжидлардан бирида топилган.

Бангида Франциянинг 650 ҳарбийси тинчликпарварлик миссиясини бажармоқда. Пайшанба кунги воқеалар ортидан БМТ Хавфсизлик кенгаши Францияга Марказий Африка Республикасидаги тинчликпарвар кучлар сонини кўпайтиришга рухсат берди.

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг айтишича, тез орада мажороли ҳудуддаги француз ҳарбийлари сони 1200 кишини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG