Линклар

logo-print
Молдавия Конституциявий суди пайшанба куни мамлакатнинг давлат тили мустақиллик декларациясида белигланганидай румин тили экани тўғрисида қарор чиқарди. Молдова конституциясида эса давлат тили сифатида молдован тили кўрсатилган.

Суд раиси Александр Тэнасе мазкур қарор якуний эканини ва бу қарор устидан шикоят қилиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Мазкур суд жараёни Молдова парламенти депутати Анна Гуцу аризасига асосан ўтказилган эди. У суд қароридан мамнун эканини билдирди. Молдова коммунистлар партияси эса суд қарорни танқид қилди.
XS
SM
MD
LG