Линклар

logo-print
Ўзбекистонда жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштирилишига қарши кураш доирасида тижорат банклари фаолиятига доир бир қатор чекловлар жорий этилди.

Ўзбекистон Марказий банки, Бош прокуратура қошидаги солиқ, валюта ва жиноий йўл билан топилган даромадларга қарши кураш департаменти ҳамкорликда қабул қилган қарорга асосан бундан буён тижорат банкларига шахсини тасдиқлай оладиган юридик ҳужжатларни кўрсата олмаган жисмоний ва юридик шахсларга ҳисоб рақамлари очиш таъқиқланди.

Шунингдек, бундан буён халқаро пул ўтказиш тизимлари орқали валютада пул жўнатмаси олаётган ёки пул жўнатган мижознинг шахси аниқланиши лозим.
Идентификация қилинмаган шахсга пул жўнатмалари берилмайди ва юборилмайди.

Пул жўнатаётган ёки пул жўнатмасини олаётган шахсни керакли дараждада текшириш имконияти банкда йўқ бўлса, у ҳолда банк Бош прокуратуранинг тегишли тузилмаларига хабар бериши лозим бўлади.
XS
SM
MD
LG