Линклар

Украина пойтахти Киевда Евромайдон намойишчилари ҳукумат биноларини қамал қилишда давом этмоқда.

Киев полицияси агар намойишчилар ҳукумат биноларини қамал қилишни тўхтатиш тўғрисидаги суд қарорига бўйсунмаса, норозиларга нисбатан куч ишлатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Украина Бош вазири Николай Азаров эса намойишчилар орасида “миллатчилар” ва “экстремистлар” борлигини айтди.

Киевда ўтган ЕХҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг кўпчилиги Киевдаги Евромайдон намойишни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Киевдаги норозиликлар Украина ҳукумати Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзоламаслик ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг бошланиб кетган эди. Минглаб намойишчилар ҳукумат истеъфосинри ва парламиентга муддатидан олдин сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG