Линклар

logo-print

Дунё Нелсон Манделани хотирламоқда


Нелсон Манделанинг ҳаёт йўли бир кишининг озодлик учун кураши бир неча авлодалар узра давом этган адолатсизлик устидан ғалаба қила олиши тимсоли сифатида хотирланмоқда.

Нелсон Манделанинг ҳаёт йўли бир кишининг озодлик учун кураши бир неча авлодалар узра давом этган адолатсизлик устидан ғалаба қила олиши тимсоли сифатида хотирланмоқда.

Жаҳон етакчилари, таниқли кишилар ва дунё бўйлаб оддий одамлар 95 ёшида вафот этган апартеидга қарши курашчи, демократия ва озодлик учун кураш тимсолига айланган Нелсон Манделани хотирламоқда.

Жанубий Африка Президенти Жэйкоб Зуманинг айтишича, Мандела пайшанба куни Йоханесбургдаги уйида “тинчгина” вафот этган.

Бутун дунёдан Мандела хотирасига олқишлар келмоқда. Манделанинг ҳаёт йўли бир кишининг озодлик учун кураши бир неча авлодалар узра давом этган адолатсизлик устидан ғалаба қила олиши тимсоли сифатида хотирланмоқда.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Мандела вафоти муносбати билан Жанубий Африка Президенти Жэйкоб Зумага таъзиянома юборди.

АҚШ Президенти Барак Обама дунё “энг нуфузли, жасур ва яхши инсонларидан бирини” йўқотди, дея таъзия билдирди.

- Биз Нелсон Мандела каби инсонларни энди кўрмасак керак. Шунинг учун у қолдирган сабоқлардан: нафрат эмас, муҳаббатдан келиб чиқиб қарор қилиш, бир киши амалга ошириши мумкин бўлган ўзгаришларни назардан қолдирмаслик, яхши келажак учун кураша олиш ва бунинг учун қурбонликларга тайёр бўлишдан ўрнак олиб, уларни қўлимздан келганча давом эттириш вазифаси зиммамизга тушади. Ҳозир эса, бироз тин олиб, тарихни ўз қўлига ололган ва маънавий борлиқ ёйини адолат тарафига бура олган инсон - Нелсон Мандела яшагани факти учун шукрона айтайлик.

Мандела 27 йил умрини қамода ўтказган ва озодликка чиққач Жанубий Африкада апартеид тизимининг олиб ташланиши ва демокртик давлат ўрнатилишига эришган.

Озодлик учун кураши туфаqли Нобел Тинчлик мукофотига сазовор бўлган Мандела 1994 йилда Жанубий Африканинг илк қора танли президенти сифатида сайланган.

Жанубий Африкада апартеид тизими олиб ташлангач, Мандела мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетишининг олдини олишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG